Тошкентда тишларни даволаш ва пломбалаш
Пломба кариес ёки синиш туфайли шикастланган тишни тиклайди ва унинг шаклини қайтаради. Даволаш қанчалик эрта бошланса, ўз тишингизнинг шунчалик кўп қисми сақланиб қолади.
Нархи
350 000 / 550 000 / 750 000 сўм
Пломба нархи материал ва иш ҳажмига қараб белгиланади.
Қачон мурожаат қилинади
- Тишда қора доғ ёки ковак пайдо бўлган
- Тишнинг бир қисми синган
- Эски пломба тушиб кетган ёки емирилган
- Тиш ширин, иссиқ ёки совуққа сезгир
Ким қабул қилади
Қабулни 8 йиллик тажрибага эга врач-стоматолог Бадалов Ихтиёр олиб боради. Ҳар бир бемор учун даволаш режаси индивидуал тузилади.
Қабул манзили
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 2-квартал, 37-уй
«Шохсарой» тўйхонаси рўпарасида, 16 қаватли уйнинг тагида.
Қабул вақти: ҳар куни, 9:00 дан 17:00 гача.